Янги метро поездлари ишга туширилди

Янги метро поездлари ишга туширилди

Бугун, 6 сентябрь куни Тошкент метрополитенида, ўтган ҳафтада келтирилган ва тақдим этилган янги метро поездлари пойтахт аҳли ва меҳмонларига хизмат қилишни бошлади. Бу ҳақда «O‘zbekiston temir yo‘llari» АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, янги поездларининг созлаш ишлари якунлангач, энг кўп йўловчилар оқимига эга бўлган Чилонзор йўналишига учта ҳаракат таркиб ўз ишини бошлаган.

Қолган яна иккита метро поезди яқин орада ушбу йўналишда аҳоли хизматида ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамиз, энди Чилонзор йўналишида эрталабки тиғиз вақтда (соат 07:30 дан 9:00 гача) поездлар орасидаги интервал 3 дақиқани ва кечки тиғиз вақтда (16:30 дан 19:30 гача) 4 дақиқани ташкил этилмоқда.