Янги ўқув йили айрим ОТМлар масофавий ўқитиш тизимига ўтади

Янги ўқув йили айрим ОТМлар масофавий ўқитиш тизимига ўтади

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Тошкент давлат педагогика университетида тажриба тариқасида босқичма-босқич масофавий ўқитиш шакли жорий этилади.  Бу ҳақда ДТМнинг телеграмдаги каналида маълум қилинди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Адлия ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан 2020 йил 1 августга қадар:

- масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш тартиби белгиланади;

- дастурий-аппарат комплекси яратилади;

- тегишли ОТМларнинг ўқув жараёнига масофавий ўқитиш платформасини жорий этилади ва зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланади.