«Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилиши кимга топширилди?

«Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилиши кимга топширилди?

Foto.''Gazeta.uz''

Тошкент вилояти Қибрай туманида барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилишининг пудратчиси, давлат харидлари портали маълумотларига кўра, Mimar Group ҳисобланади.

«Газета.uz» Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясининг Қурилиш соҳасида назорат ҳудудий инспекцияси билан шартнома тузиш ҳақидаги иккита лотни (1, 2) жойлаштирганига эътибор қаратди. Шартнома қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва тўлиқлигини назорат қилиш бўйича хизматларни тақдим этишни назарда тутади.

«Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилиши кимга топширилди?

Ҳар икки лотда Mimar пудратчи ташкилот сифатида кўрсатилган. Биринчи лотда қурилиш-монтаж ишларининг қиймати 146,5 млрд сўмга баҳоланиб, қурилиш ишларини бошлаш тўғрисидаги хабарнома 17 июнда топширилган. Иккинчи лот эса 47,8 млрд сўмга баҳоланган ва хабарнома 19 июнда топширилган.

Ҳужжатларда лойиҳалаш ишларини параллел равишда олиб бориш учун Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 майдаги қарори асос бўлиб хизмат қилиши кўрсатилган.

«Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилиши кимга топширилди?

Mimar Group сайтидаги маълумотларга кўра, мазкур хусусий қурилиш компанияси 2020 йилда ташкил этилган бўлиб, йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини — турар жойлар қурилишидан тортиб, саноат ва ижтимоий объектлар қурилишига қадар — амалга оширишга ихтисослашган.

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри (КТЯДР) маълумотларига кўра, асосий фаолият тури — турар жой биноларини қуриш. Таъсисчилари сифатида Алишер Абдубаситович Ганиев (56,75%) ва Козимбек Уткирович Яминов (43,25%) кўрсатилган, раҳбари — Ферузбек Давронов.

Компания 71 гектар майдонда Tashkent INDEX қурилиш савдо-ишлаб чиқариш мажмуаси лойиҳасини амалга оширмоқда, шунингдек, пойтахтдаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси реконструкциясига жалб қилинган.

«Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилиши кимга топширилди?

«Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилиши кимга топширилди?

Ўз навбатида, reyting.mc.uz қурилиш-пудратчи ташкилотлар рейтингига кўра, Mimar Group ва Ijod-Ijod рейтинг баҳоси ССС (1-қониқарли даража, ишончлилик даражаси 30 фоиздан 35 фоизгача) бўлган қурувчилар гуруҳига мансуб.

Газета.uz" Тошкент ҳокимлиги ва Қурилиш вазирлиги матбуот хизматларидан изоҳ ололмади. Компания Mimar Group «Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилиши лойиҳасини амалга ошираётганини тасдиқлади.

«Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилиши кимга топширилди?

«Янги Ўзбекистон» боғи, «Ўзбекистон 24» телеканали лавҳаси.

1 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Қибрай туманида янги боғ барпо этилаётган ҳудудга ташриф буюриб, илк дарахтларни ўтқазишда иштирок этди. Президент янги боғда дарахтларни улкан дарахтнинг бешта новдаси шаклида экишни таклиф қилди, бу Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишини рамзий маънода англатади.

Давлат раҳбари янги боғ ҳудуди, парламент тасдиқласа, Тошкент таркибига ўтказилишини маълум қилди.

Худди шу ерда мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Истиқлол» мажмуаси ҳам бунёд этилади. Қурилиш вазирлигининг «Газета.uz»га аниқлик киритишича, гап Тошкент марказидаги Мовий гумбазлар хиёбонида жойлаштирилиши режалаштирилган мажмуа ҳақида кетмоқда.