«Янги Ўзбекистон» боғига олиб борувчи йўлда транспорт ҳаракати 3 кунга чекланади

«Янги Ўзбекистон» боғига олиб борувчи йўлда транспорт ҳаракати 3 кунга чекланади

Тошкент вилоятининг пойтахтга туташ қисмида, Қибрай туманида барпо этилган «Янги Ўзбекистон» боғида Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилиши сабабли ушбу боғга олиб борувчи йўлда транспорт ҳаракати чекланади.

ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, 31 август ҳамда 1—2 сентябрь кунлари мазкур боғ атрофида, Темур Малик ҳамда Оҳангарон шоҳкўчалари кесишмасидан бошлаб Махтумқули—Истиқлол автомобиль йўли бўйлаб 4Р-12 Бектемир—Чорбоғ автомобиль йўлигача бўлган масофада транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.