Янги Ўзбекистон университетида фақат Президент мактаби битирувчилари ўқийдими?

Янги Ўзбекистон университетида фақат Президент мактаби битирувчилари ўқийдими?

Аввалроқ мамлакатимизда Янги Ўзбекистон университети очилиши ҳақида хабар қилган эдик.

Маълум бўлишича, мазкур таълим даргоҳи Мюнхен техника университети ва “TUM International GmbH” билан ҳамкорликни йўлга қўяди. Ушбу университет бир ой ичида устави тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтказилади. Таълим жараёни шу ўқув йилидан бошланади.

Қўшимча қилинишича, мазкур университетда нафақат Президент мактаби битирувчилари, балки барча билимдон ёшлар ўқишлари мумкин бўлади.