Янги қуриб битказилган Сўх аэропортига дастлабки синов парвози амалга оширилди

Янги қуриб битказилган Сўх аэропортига дастлабки синов парвози амалга оширилди

Синов парвози Фарғона халқаро аэропортидан Humo Air авиакомпаниясига қарашли Ан-2П йўловчи ташиш самолётида амалга оширилди.

Барпо этилган ушбу аэропорт майдони 7 гектар бўлиб, узунлиги 700 метрни ташкил этади. Қурилиш ишлари учун давлат бюджетидан 6,8 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Аэропорт қурилиши 2020–2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини ривожлантириш тўғрисидаги президент қарори ижроси доирасида амалга оширилган.