Янги йил байрами муносабати билан айрим товарлар нархи 50 %га пасайтирилади — Президент

Янги йил байрами муносабати билан айрим товарлар нархи 50 %га пасайтирилади — Президент

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Янги йил байрами муносабати билан айрим товарлар нархини 50 %га пасайтириш тўғрисида ҳукуматга топшириқ берди — дея хабар бермоқда 'Sputnik Ўзбекистон'.

“Одамлар оиласи ва дўстлари учун совғалар сотиб олиши, янги йилни яхши нишонлаши учун бозорлар ва дўконларда шанба кунидан бошлаб 1 январигача саноат ва озиқ-овқат маҳсулотларининг байрамона савдосини ташкил этиш, айрим товарларнинг нархини 50 %гача арзонлаштириш тўғрисида бош вазир ўринбосари Чари Гилижовга топшириқ берилди”, - дейилган хабарда. 

Шунингдек, Транспорт ва коммуникациялар агентлиги бош директори Мамметхон Чакиевга 31 декабрь ва 1 январь кунлари шаҳар автобуслари аҳолига бепул хизмат кўрсатиши ҳақида топшириқ берди.