Янги йил куни автобуслар ҳаракати бир соатга узайтирилади

Янги йил куни автобуслар ҳаракати бир соатга узайтирилади

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ буйруғи билан, жамоат транспортининг 2021 йилнинг 31 декабрь санаси ҳамда 2022 йилнинг 1-4 ва 8 январь кунларидаги иш жадвали белгиланди. Жадвалда 31 декабрь – дам олиш куни, шанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида, иш вақтининг тугаши бир соатга узайтирилмоқда.

Шуниндек, 1 январь – дам олиш куни, якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар сони 40 фоизга камайтирилган ҳолда ишга чиқарилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, 2, 3 ва 4 январь – дам олиш кунлари, якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган. 8 январь иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатни давом эттириши белгиланган.