Янгибозор туманида ноқонуний крипто-активлар майнинги фаолияти билан шуғулланаётган шахслар аниқланди

Янгибозор туманида ноқонуний крипто-активлар майнинги фаолияти билан шуғулланаётган шахслар аниқланди

Департаментнинг Янгибозор туман бўлими томонидан “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, ДХХ ва ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Қ. ўзининг хонадонида ўзбошимчалик билан ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига уланиб, 8 та компьютерларни ўрнатиб 372 кун давомида ноқонуний  крипто-активлар майнинги фаолиятини юритиб, ЭТК манфаатларига 112,7 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Худди шундай, туманда яшовчи яна бир фуқаро К.Қ. ўзининг хонадонида ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб, 25 та компьютерларни ўрнатиб, 198 кун давомида ноқонуний  крипто-активлар майнинги фаолиятини юритиб, ЭТК манфаатларига 122,4 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.