Янгиер шаҳрида “Спорт мажмуаси” қуриш учун ажратилган ер майдонининг ноқонуний сотилишини олди олинди

Янгиер шаҳрида “Спорт мажмуаси” қуриш учун ажратилган ер майдонининг ноқонуний сотилишини олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Янгиер шаҳар бўлими томонидан ўтказган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Н. ўзига “Шодлик” МФЙ ҳудудида “Спорт мажмуаси” қуриш учун ажратилган 18 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан 70 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.