Тошкент шаҳар ЭТК» АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 25 ноябръ куни пойтахтимизнинг Янги ҳаёт тумани ҳудудида жойлашган 220 кВли «Сергели» подстансиясидан таъминланувчи 110 кВ бўлган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғининг қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида мазкур тармоқда вақтинча узилишлар кузатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
Таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, хусусан қуйидаги МФЙлар, тадбиркорлик субъэктлари, маиший объэктлар ва аҳоли истеъмолчилари соат 11:00 дан 16:00 гача вақтинча таъминотдан ажратилади:
Шокир ариқ кўчаси, 2А, 3А, 3Б, 5А,7А, 8, 9, 10 қурилиш дахаларидаги янги уйлар, шунингдек, «Янги ҳаёт», «Орият», «Янги умид», «Ташаббус», «Ҳумо», «Янги турмуш», «Марҳамат», «Гулшанобод» ва «Олчазор» МФЙлар