Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янгийўлда кучли портловчи пиротехника ясаётган шахс ушланди
30.12.2020 21:32,  
436

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, “Маданият” МФЙда яшовчи 25 ёшли М.Б. ўзининг уйида, кучли портловчи пиротехника воситаларини қўл бола усулда тайёрлаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди.

Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда унинг хонадонидан 100 дан ортиқ елим (сантехника) қувур бўлаклари ва бир нечта идишда ушбу воситани ясаш учун ишлатиладиган кимёвий моддалар, дазмол ва бошқа буюмлар далилий ашё сифатида олинган.

Суриштирув давомида фуқаро М.Б. ушбу пиротехника воситаларни тайёрлашда фойдаланган моддасини Бектемир тумани Янгиобод бозоридан, ўзига нотаниш бўлган шахсдан 130 минг сўм эвазига сотиб олганлиги, сўнг унга ўзининг томорқасида фойдаланиш учун сақлаётган амияк селитраси ва бир неча бошқа моддаларни қўшиб тайёрлагани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан