Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги «Ф.» уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари Н.Х. аҳолидан йиғилган жами 241,5 млн сўмни ширкатнинг банкдаги ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.