Январь-февраль ойларида Республикамизга қанча трансчегаравий пул ўтказмалари амалга оширилган?

Январь-февраль ойларида Республикамизга қанча трансчегаравий пул ўтказмалари амалга оширилган?

2021 йилнинг январь-февраль ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 892 миллион долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 107 миллион долларга ёки 14 фоизга ошди. Бу ҳақида Марказий банк интернет нашри маълум қилмоқда.

Чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 215 миллион долларга етди.

Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 677 миллион долларга етди.