Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Январ ойида 5,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
3.02.2023 23:11,  
9

Жорий йилнинг январъ ойи давомида энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ўзенергоинспекция ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 511 та ҳолатда 6,7 млн кВт-соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Бунинг натижасида тизимга 5,6 млрд сўм зарар келтирилганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 33 минг 500 та хонадоннинг бир ойлик электр энергияси истеъмолини ташкил қилади. Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди. Назорат тадбирлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан