Япония Алишер Усмонов ва бошқа амалдорларга янги санкциялар эълон қилди

Япония Алишер Усмонов ва бошқа амалдорларга янги санкциялар эълон қилди

Япония Россия ва Беларусга қарши янги санкциялар эълон қилди. Бу ҳақда “ТAСС” хабар бермоқда.

Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги 20 нафар россиялик ва икки рус ташкилотига, шунингдек, 12 нафар беларуслик ва 10 нафар беларус ташкилотига нисбатан қўшимча чеклов чоралари киритилганини маълум қилди. Шундай қилиб, Япония санкцияларининг учинчи пакетига Россия президенти маъмурияти раҳбари Aлексей Громов, президент маъмурияти раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак, Россия Федерацияси раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков, Россия Федерацияси Президентининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, тадбиркорлар Борис Ротенберг ва Aлишер Усмонов, журналист Владимир Соловёв ва бошқалар киритилди.

Шунингдек, Виктор ва Дмитрий Лукашенко, Беларус президенти матбуот котиби Наталя Эйсмонт ва Беларус ички ишлар вазири Иван Кубраковга нисбатан чеклов чоралари киритилди.

1 март куни Япония Вазирлар Маҳкамаси Россиянинг бир қатор компаниялари ва ташкилотларига нисбатан экспорт санкциялари қўллашни маъқуллаганди.