Япония бош вазири ҳожатхона қоғозини ёппасига сотиб олмасликка чақирди

Япония бош вазири ҳожатхона қоғозини ёппасига сотиб олмасликка чақирди

Япония бош вазири Синдзо Абэ коронавирус фонида японлардан ҳожатхона қоғозини ёппасига сотиб олишни тўхтатишни сўради. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Унинг айтишича, мамлакатда ҳожатхона қоғози ишлаб чиқариш бўйича ҳеч қандай узилиш йўқ.

«Барча ҳожатхона қоғози ишлаб чиқариш заводлари Японияда жойлашган. Бу маҳсулотнинг керакли запаси бор. Сизларни сотиб олишда осойишталикни сақлашга чақираман», — деди Бош вазир.

Аввалроқ, Японияда коронавирус билан касалланганлар сони 900 дан ошиши муносабати билан аҳоли ҳожатхона қоғози, қоғоз сочиқ ва салфеткани ёппасига сотиб олаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Бунга маҳаллий ОАВда берилган тиббиёт ниқоблари гўёки ҳожатхона қоғози материалидан тайёрланиши ҳақидаги хабар сабаб бўлган.