Япония бош вазири ўғли расмийлар билан овқатлангани учун кечирим сўради

Япония бош вазири ўғли расмийлар билан овқатлангани учун кечирим сўради

Япония бош вазири Ёсихидэ Суга ўғли Сейго Сугининг Ички ишлар ва алоқа вазирлиги расмийлари билан кечки овқатда ноўрин иштирок этгани учун узр сўради.

«Мен расмийлар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларини бузилишига олиб келган ҳаракатларда ўғлимнинг иштироки учун узр сўрайман», — деди у. 

ОAВ маълумотларига кўра, Сейго Суга ва унинг ҳамкасблари 2020 йилда идоранинг 13та вакили билан овқатланиб, зиёфат учун пул тўлашган. Кечки овқат ва совғаларга камида 192 минг иена (1820 доллар) сарфланган. Японияда расмийларга манфаатдор томонлардан совғалар олиш тақиқланади. 

Сейго Суги «Tohokushinsha Film» продюсерлик компаниясида ишлайди. Ички ишлар ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги бу каби компанияларга зарур бўлган лицензияларни беради.