Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Япония иенаси 24 йил ичидаги энг паст даражага тушди
14.06.2022 06:13,  
76

Япония иенаси 24 йил ичидаги энг паст даражага тушди. Шундай қилиб, 13 июнь, душанба куни эрталабки савдо сессиясида миллий валютанинг долларга нисбатан курси 1 доллар учун 135,2 иенни ташкил қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Мамлакатнинг марказий банки вазифасини бажарувчи Япония банки раҳбари Харухико Куроданинг айтишича, иена курсининг кескин пасайишининг давом этиши ноаниқликни кучайтиради, корхоналарни режалаштиришни қийинлаштиради ва иқтисодиёт учун минусдир. Қайд этилишича, бу валюта курсининг 1998 йилдан бери рекорд даражада пасайиши ҳисобланади.

Куннинг иккинчи ярмида курс бир доллар учун 134,6 иена даражасига тенглашди.

Аввалроқ Япониянинг аксар префектуралари фермерлари жаҳон бозорларида нархлар юқори бўлгани сабабли гуруч ўрнига буғдой ва соя етиштиришни бошлашни режалаштираётганини маълум қилган эди. Бундай қарор Япониядаги 47 префектурадан 37 тасида фермерлар томонидан қабул қилинган. Фермерлар 35 минг гектарга яқин майдонни янги экинлар учун ажратмоқчи.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан