Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Япония сайёҳларга кунига 185 долларгача пул тўлайди
28.05.2020 14:09,  
150

Япония ҳукумати туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида сайёҳларга мамлакатга ташриф буюргани учун кунига 185 АҚШ доллари миқдорида ваучерлар беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов ёзмоқда.

Go To Travel ташаббуслари доирасида Японияга келган саёҳатчилар кунига 20 000 иен (185 доллар) миқдорида субсидия олишни бошлашлари мумкин, дейилади ҳукумат баёнотида.

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур субсидия мамлакат туризм соҳаси харажатларининг қарийб ярмини қоплайди. Ваучерларни ресторан, бар ва дўконларда сарфлаш мумкин. Уни олиш учун сиз меҳмонхона брон қилиб, Японияга чипта сотиб олиш талаб этилади.

Дастур жорий йилнинг 1 июлидан бошланиши кутилмоқда. Ҳукумат ушбу ташаббусга 12,5 миллиард доллар ажратади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан