Японияда дунёнинг энг кекса одами вафот этди

Японияда дунёнинг энг кекса одами вафот этди

Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олган дунёнинг энг кекса эркаги, 112 ёшли Титэцу Ватанабэ Японияда вафот этди. Бу ҳақда Аsahi нашри хабар берди.

Отахон Япониянинг Ниигата префектурасида яшаган.

Ватанабэ 1907 йилнинг 5 мартида Жэцу шаҳрида туғилган. Унинг 5 нафар боласи, 12 нафар набираси, 16 нафар чевараси ва 1 эвараси бўлган.

Бу йил у Гиннес рекордлар китобининг «Дунёнинг энг кекса кишиси» сертификатини олган эди.