Японияда шифокорлар Олимпиадани бекор қилишни сўрашмоқда

Японияда шифокорлар Олимпиадани бекор қилишни сўрашмоқда

Япония шифокорлари ассоциацияси президенти Уеяма Наото мамлакатда коронавирус эпидемиясининг 4 тўлқини туфайли Токио Олимпиадасини бекор қилишни илтимос қилди дея хабар беради "Trthaber" ахборот агентлиги.

Япония шифокорлари ассоциацияси президенти Уеяма Наото матбуот анжуманида Токиога 100 мингга яқин одам, шу жумладан, расмийлар ҳамда ходимлар йиғилишини инобатга олиб, ҳозирги кунда COVID-19 билан боғлиқ ҳолатлар ўсиб бораётганини таъкидлаган.

Эпидемиянинг тўртинчи тўлқини Японияда содир бўлганини таъкидлаган Уеяма турли минтақаларда мавжуд бўлган COVID-19 нинг бошқа штамплари Японияга кириб келиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Уеяма икки ҳафтага яқин бўладиган Токио ўйинларини бекор қилишга чақирган ва "эҳтимол вируснинг мутлақо янги варианти пайдо бўлиши" эҳтимолини истисно қилмаслик кераклигини айтган.
Ғарбдаги ривожланган мамлакатлар билан таққослаганда мамлакатда эмлаш ставкалари керакли даражага етмаганлигини таъкидлаган Уеяма, мусобақани ушбу шароитда ташкил этиш "Олимпия спортчилари соғлиғи учун масъулиятсизлик" бўлишини таъкидлаган.

Халқаро Олимпия Қўмитаси(ХОҚ) вице-президенти Жон Коуц ўтган ҳафта бўлиб ўтган онлайн пресс-конференсияда, Токиода COVID-19га қарши фавқулодда ҳолат жорий қилинган бўлса ҳам, ХОҚ Японияни мусобақани ташкил қилишда қўллаб-қувватлаб келаётганини эълон қилган.

Илгари 2020 йил 24 июл-9 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган ва эпидемия сабабли қолдирилган Олимпия ўйинлари 2021 йил 23 июл-8 август кунлари ўтказилишига қарор қилинган эди.

Сўровномада қатнашганларнинг (респондентлар) 59,7 фоизи мамлакат бўйлаб тарқалган COVID-19нинг 4 тўлқини туфайли Токио Олимпиадасини бекор қилиш керак, деб ҳисоблаган.