Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Японияда Ёлғизлик вазирлиги ташкил этилди
12.02.2021 22:58,  
263

Япония Бош вазири Ёшиҳиде Суга Минтақавий ривожланиш вазири Тетсуши Сакамотони бир вақтнинг ўзида ёлғизлик вазири этиб тайинлади. 

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг Бош котиби Катсунобу Като Токиода бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.

Эътиборлиси, шу тариқа Япония ҳукуматида ёлғиз одамларнинг муаммолари учун масъул вазир лавозими биринчи марта ташкил этилмоқда.

«Ушбу тайинловнинг мақсади бошқа вазифалар қатори туғилиш даражаси паст бўлган жамиятда қариш туфайли юзага келадиган ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш қаратилган. Бунга, авваламбор, аёллар ва ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш муаммолари киради», дейди Като.

Вазирлар Маҳкамаси Бош котибининг сўзларига кўра, ёлғиз аҳолининг муаммолари мамлакатда пандемия пайтида кескинлашган. 

Хусусан, 2020 йил Японияда ўз жонига қасд қилишлар сони сўнгги 11 йил ичида биринчи марта кўпайган. Яъни, бу даврда 20919 киши ўз жонига қайд қилган. Мутахассисларга кўра, эпидемия даврида аҳоли орасида стресс даражаси кескин ошган.

Аввалроқ, Японияда ёлғизликка қарши кураш йилнинг асосий мақсади, дея айтилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан