Японияга ишлашга кетаётган мигрантларнинг ойлик маошлари қанча?

Японияга ишлашга кетаётган мигрантларнинг ойлик маошлари қанча?

Бу ҳақда АОКАда "Япония давлатида хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари" мавзусида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида батафсил маълумот берилди.

Стажер визаси билан кетадиган мигрант ва махсус малакали мутахассислар ойлиги фарқ қилади.

Япония қонунчилигига кўра махсус малакали мутахассислар ойлиги камида 2000-2 200 АҚШ долларини ташкил этади, яъни япониялик ишчи ходим ойлигига тенглаштирилган.

Стажер виза билан кетадиган мутахассислар учун қўлларига оладиган ойлик маошлари 1200-1500 АҚШ долларини ташкил этади.