Яраштиришга келган шахс жиноят иштирокчисига айланди

Яраштиришга келган шахс жиноят иштирокчисига айланди


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг ахборотига кўра, яраштиришга борган фарзанд одам ўлимига сабабчи бўлди.

2021 йилнинг 27 февраль куни соат 19:30 ларда 32 ёшли Аҳрор У. Марғилон шаҳри “Ариқбўйи” МФЙда яшовчи 52 ёшли Ғайрат Ю.нинг олдига келиб, у билан ўзаро жанжаллашиб, уни қўл ва оёқлари билан уриб тан жароҳати етказган. Натижада Ғайрат Ю. олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Ғайрат Ю., таниши А.О., билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда Ғайрат Ю.,нинг уйига келиб у ерда жанжаллашиб қолишганликларидан А.О.,нинг ўғли Аҳрор У. хабар топиб отаси билан яраштириб қўйиш мақсадида маст ҳолатдаги Ғайрат Ю.,ни уйига келиб уни олиб кетмоқчи бўлган вақтида ўзаро жанжаллашиб қолганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Аҳрор У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.