Ярим яланғоч бошловчи об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Ярим яланғоч бошловчи об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда об-ҳаво маълумотлари ноанъанавий тарзда етказилгани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда бошловчи қиз ярим яланғоч ҳолатда об-ҳаво ҳақида маълумот берган.

Расмий муносабатга кўра, Ўзгидромет республикада аҳолини об-ҳаво билан таъминловчи ваколатли орган ва ишончли маълумотларнинг расмий манбаи ҳисобланади. Республикамизда телевидение, радиоканаллар, интернет ресурслар, ижтимоий тармоқларда эълон қилинадиган ахборот маълумотлари қонунчиликка мувофиқ ҳавола қилинади. 

Шу боис ОАВ орқали об-ҳаво маълумотлари эълон қилинаётганда маълумотларнинг манбаи Ўзгидромет олингани таъкидланиши керак.

“Бу каби об-ҳаво маълумотларининг берилиш шакли, дикторларнинг ташқи кўринишига келсак, албатта фикримизча бу оддий этика қоидаларига риоя қилиниши керак. Бу жиҳатни кузатиш ёки унга баҳо бериш тегишли мутасадди ташкилотларга ҳавола”, - дейилади Ўзгидромет хабарида.