Яшасин Сурхондарёнинг қонунбузар ҳокими, прокурори, ИИБси ва суди!” – Расул Кушербаев

Яшасин Сурхондарёнинг қонунбузар ҳокими, прокурори, ИИБси ва суди!” – Расул Кушербаев

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев блогер Отабек Сатторий билан бўлган суд жараёнидан норози эканлигини маълум қилди.

Блогер, фаол фуқаро Отабек Сатторийга нисбатан эҳтиёт чораси қўллаш мақсадидаги суд мажлиси ЁПИҚ ўтказилган ва ҳеч бир иккиланишсиз жамоатчилик фаолига нисбатан суд томонидан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Яшасин Сурхондарёнинг қонунбузар ҳокими, прокурори, ИИБси ва суди! Бу дунё қайтар дунё…

Бош прокуратурадан сунъий уюштирилаётган жиноят ишининг барча иштирокчиларига нисбатан очиқ ошкора, жамоатчиликни хабардор қилган ҳолда холис текширув ўтказилишини талаб қиламиз!”, – деб ёзади Кушербаев.