«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда (Фото)

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда (Фото)

Ушбу лойиҳа доирасида Тошкент давлат аграр университети Ўқув ишлари бўйича проректори С.Исламов ташаббуси билан мевали дарахт кўчатлари ўтказиш давом этмоқда.

«Яшил макон» лойиҳаси доирасида университет томонидан белгиланган режага кўра бугун ҳам жами мингдан ортиқ кўчатлар университет Ахборот-маслаҳат маркази (Эхтенцион cэнтер)да экиш ва уни парваришлаш ишлари бажарилди. 

Ушбу ҳайрли ишда барча факультет талабалари иштирок этиб, ўқув жараёнларида олган ўз назарий билимларини амалиётда ҳам жорий қилиш имкониятига яна бир марта эга бўлдилар. 

Ушбу уммумиллий ҳаракат орқали талабалар Ватанимизнинг обод диёрга айланиши ва осойишталиги учун ўз хиссаларини қўшишганидан мамнун бўлишди. 

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда.