Яшнобод туманига янги ҳоким тайинланди

Яшнобод туманига янги ҳоким тайинланди

Рахманкулов Бахтиёр Тугамбаевич эса Яшнобод туманининг ҳокими этиб тайинланди.

Бахтиёр Рахманкулов 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 

1997 йилда Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўшинлари муҳандислик билим юртининг қўмондонлик тактик автомобиль қўшинлари мутахассислиги бўйича ва 2008 йилда Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси академиясининг фуқаро муҳофазаси қўмондонлик-штаб тезкор-тактик бошқаруви соҳаси мутахассислигини тамомлаган.

2018 йилдан бугунга қадар Тошкент шаҳар ҳокими ўринборсари - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.