Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европада Ferrari Land истироҳат боғи очилади
27.01.2017 19:38,  
7

Италиянинг Ferrari автомобиль бренди шарафига номланган истироҳат боғи 7 апрел куни Испаниянинг PortAventura аттракционлар боғи ҳудудида очилади. Янги боғнинг энг кутилмаган ажойиботи 112 метрли тезлатувчи мослама бўлиши кутиляпти. “Тезлатгич” йўловчиларни беш сонияда 180 км/соат тезликда учиради, деб ёзади carzone.uz.

Ундан ташқари, истироҳат боғида пойга трассаси ва “Формула 1” симулятори бўлади. Шунингдек, автомобиль брендининг тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи Ferrari Land Gallery галареяси очилади.

Истироҳат боғида “Феррари”га катта ўрин ажратилади. Уерда пойга болидларини, пойгачилар ёқтирган ресторанни учратиш мумкин. Ҳаттоки, Ferrari заводининг ишлаб чиқариш линияси ҳам ўрин олган.

Ferrari Land эгаларининг билдиришича, бир кунлик ҳордиқ чиқариш нархи катталар учун 60, болалар учун 52 евро бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан