Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЕХҲТ Бош котиби Мирзиёев билан учрашишга умид билдирди
9.12.2016 17:06,  
3

ЕХҲТ Бош котиби Ламберто Заньер Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти этиб сайлангани билан қутлади ва Марказий Осиёдаги вазият ҳақида шахсан учрашиб музокара ўтказишга умид билдирди.

"Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табриклайман. ЕХҲТ билан Ўзбекистон ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган ва Сизнинг раҳбарлигингизда ўзаро манфаатли ушбу муносабатларни янада ривожлантиришимизга ишонаман", — дейилади ЕХҲТ Бош котиби мактубида.

Ламберто Заньер Ўзбекистоннинг ташкилот фаолиятидаги иштирокини қўллаб-қувватлашини билдирди.

"Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва, умуман, ЕХҲТ маконида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшаётганини ва ташкилот фаолиятида янада фаол иштирок этишини қўллаб-қувватлаймиз. Ушбу масалаларни Сиз билан муҳокама қилиш имконияти пайдо бўлишини кутиб қоламан", — дейилган мактубда.

ЕХҲТ Бош котиби шунингдек, Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистонга Президент сайловини кузатиш миссиясини амалга оширишга таклиф этилгани учун ўз миннатдорлигини билдирди.

"Сиз ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси билан амалий ҳамкорликни давом эттиришингизга ишонаман", — деб ёзилади қутлов мактубида.

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси октябр ўрталарида Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун 200 кузатувчидан иборат кенг миқёсдаги миссиясини жўнатганди. Ташкилот сайлов жуда яхши ташкил этилгани, лекин сайловолди кампанияси давомида номзодлар бир-бирлари билан мунозара ўтказишмаганини билдирди.

Республикада бўлиб ўтган сайловни 44 мамлакатнинг 500дан ортиқ халқаро кузатувчилари кузатишди. Улар орасида турли халқаро ташкилотлар, жумладан, МДҲ, ЕХҲТ, ШҲТ, ИҲТ ва Бутунжаҳон сайлов органлари ташкилоти вакиллари ҳам бўлди.
 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан