ЙҲХББ Қамчиқда туман тушгани туфайли йўл кўринувчанлиги даражаси пасайганидан огоҳлантирди

ЙҲХББ Қамчиқда туман тушгани туфайли йўл кўринувчанлиги даражаси пасайганидан огоҳлантирди

ЙҲХББ Қамчиқ довонида 6 октябрь куни туман тушгани боис йўл кўринувчанлиги даражаси пасайганини маълум қилди.

Шу сабабли бошқарма довон йўлидан ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни об-ҳаво, туман шароити ва йўл намлигини инобатга олиб, тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаган ҳолда, эътиборли ва эҳтиёткор бўлиб ҳаракатланишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Қамчиқ довонида 5 октябрь куни кечаси қор ёғди. Шу сабабли ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, довон йўлидан ҳаракатланиб ўтувчилардан эса ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраганди. ЙҲХББ, шунингдек, Ўзбекистонда об-ҳаво кескин пасайиши кутилаётгани сабаб ҳайдовчиларга шиналар ҳолатига эътиборли бўлишга ҳам чақирганди.