Йиғилиш бошланди: Сурхондарёга ҳали тарихда ажратилмаган маблағ берилмоқда!

Йиғилиш бошланди: Сурхондарёга ҳали тарихда ажратилмаган маблағ берилмоқда!

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида  Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида фаоллар йиғилиши бошланди, дея хабар бермоқда "Даракчи".

Йиғилиш аввалида маълум қилинишича, вилоятга 1,9 трлн маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда. Қайд этиш керакки, ҳеч бир ҳудудга бунақа катта миқдорда маблағ ажратилиши ҳали тарихда кузатилмаган.

«Дўст бўлсангиз, муаммоларни айтинглар. Биз уларни эшитиб,  ҳал қилгани келганмиз. Жаноб Президент бугун шу масалани ҳал қилиб беринг,  халқимизга қийин десангиз, биз шунга эътибор қиламиз. Албатта, ҳаммасини бирданига ҳал қилиш қийин, аммо биринчи навбатда кўриб чиқамиз, ечимини топамиз. Сурхондарё вилоятида инфратузилмани яхшилаш учун 1 триллион 900 миллиард сўм маблағ ажратиляпти. Депутатлар қаерга йўл,  қаерга боғча бўйича аниқ таклифлар билан чиқсин», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари 4 та сектор раҳбарларининг одамлар олдидаги масъулиятини ошириш ҳақида ҳам таъкидлади.