Йигит Фарғонадаги "автомойка"дан машинани олиб қочиб,бетоб ётган севган қизини кўргани борди

Йигит Фарғонадаги

Ушбу ҳолат бўйича Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси, Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармаси томонидан эрталабки йўриқномада  автомабил олиб қочилганлиги ва уни ушлаш ҳақида топшириқ бўлган. Бу ҳақда Замон инфармацион дастури хабар бермоқда.

Шундан сўнг, Йўл патрул хизмати инспекторлари ишга киришган. Белгиланган манзилга кетаётган инспекторни йўл четида тўхтаб турган машина эътиборини тортади. Тўхтаб, ҳайдовчи билан суҳбатлашганда улар излаётган олиб қочилган автомашина айнан шу экани маълум бўлади. 

Айбланувчининг сўзларига қараганда, у машинани Жиззахда бетоб ётган севган қизини ҳолидан хабар олиб келиш учун олиб қочган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар Ички ишлар фаолиятини мувоффиқлаштириш бошқармаси, Тергов бўлими томонидан  дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.