Йигитига юборган шахсий суратлари 21 ёшли аёлни кўпга туширди

Йигитига юборган шахсий суратлари 21 ёшли аёлни кўпга туширди

Бухоролик 31 ёшли фуқаро Г.Б., (аёл)  ўзининг таниши 21 ёшли К.Ж.,(аёл) “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали ўзининг ёқтирган йигитига юборган шахсий фотосуратларини юборганлигини кўрганлигини, ушбу фотосуратларни унинг ота-онаси ва бошқаларга кўрсатиб, шарманда қилишини айтади.

К.Ж. учун сир сақланиши лозим билан шахсий маълумотларини ошкор қилиш билан уни қўрқитиб, 2020 йилнинг апрель ойидан 20 июль кунига қадар бўлган вақт оралиғида К.Ж., дан жами 3.700 АҚШ доллари, умумий баҳоси 20.000.000 сўм бўлган 1 дона тилло занжир, 3 дона аёллар тилло узуги ҳамда 1 дона аёллар тилло зирагини қўлга киритади.

Шунингдек, жорий йилнинг 20 июль куни Г.Б., ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, К.Ж., дан фотосуратларини тарқатмаслик эвазига яна 1.000 АҚШ доллари талаб қилиб, ушбу пуллардан 200 АҚШ долларини Ғиждувон тумани Абади қишлоғида олаётган вақтда Ғиждувон туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.