Ёдланган гапларни гапирмасдан, кўпроқ савол ва таклифлар айтинглар – Шавкат Мирзиёев

Ёдланган гапларни гапирмасдан, кўпроқ савол ва таклифлар айтинглар – Шавкат Мирзиёев

Фото: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод тумани раҳбарлари, маҳалла раислари, тадбиркорлар, мактаб ва соғлиқни сақлаш муассасалари вакиллари билан учрашув ўтказди.

- Сизлар билан, халқ орасида юриб, ислоҳотларимизни амалга ошираётган одамлар билан суҳбат қилиб, мавжуд муаммо ва масалаларни очиқ-ойдин муҳокама қилгани келдим. Шунинг учун ёдланган гапларни гапирмасдан, кўпроқ савол бериб, таклифларингизни айтсангизлар, хурсанд бўламан, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Яшнобод туманида кичик корхоналар ташкил этиш учун туманда резерв ва имкониятлар етарли экани, маҳалла институти бу борада фаоллик кўрсатиши лозимлиги таъкидланди.