Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Йўл қуриш ва таъмирлаш ишларида 34 трлн 575 млрд сўмлик маблағлар самарасиз ва ноқонуний сарфланган(ми?)
30.07.2022 19:54,  
67

Қўмитанинг муносабатида таъкидланишича, ижтимоий тармоқлардаги материалларда йўл ишларини амалга ошириш учун 2021 йил ва 2022 йилнинг I ярим йиллигида Жамғарма томонидан жами 13,3 трлн сўм ажратилганлиги баён этилган бўлса-да, 34,5 трлн сўмлик маблағлар самарасиз ва ноқонуний сарфланган деб кўрсатилиши мантиқан нотўғри. 

Қўмитанинг матбуот хизмати томонидан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг айрим сайтлардаги маълумотларга ўзгартиришлар киритилиб, "34,5 трлн сўм" жумласи "34,5 млрд сўм" жумласига ўзгартирилди. 

Ўз навбатида, ушбу 34,5 млрд сўм миқдоридаги маблағларнинг самарсиз ишлатилиши тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритилиб, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясидан маълумотлар олинди. 

Тақдим этилган маълумотларга кўра, 34,5 млрд сўмдан 12,1 млрд сўм (36%) қисми республика йўл хўжалиги тизимига тааллуқли бўлмаган корхоналар ва объектларга тегишлидир.

Қолган 22,4 млрд сўм маблағнинг 15,8 млрд сўм (71%) қисми ўз тасдиғини топмади. 

Қолган 6,6 млрд сўм миқдоридаги йўл ишларини бажариш билан боғлиқ аниқланган камчиликлар текширув жараёнида тўлиқ бартараф этилган ҳамда тегишли далолатномалар билан расмийлаштирилган. 

Таъкидланишича, аниқланган камчиликлар орасида Жамғарма маблағларини талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланмаган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан