Йўловчи аерапортдан дрон олиб ўтишга уринди

Йўловчи аерапортдан дрон олиб ўтишга уринди

Йўловчи аерапортдан дрон олиб ўтишга уринди. Бу ҳақида "Янги Ўзбекистон" газетаси интернет нашри хабар бермоқда.

Навоий халқаро аэропортига “Москва-Навоий” йўналишидаги йўловчи авирейс билан учиб келган фуқаро Э.О “Навоий аэропорти” чегара божхона постининг кириш йўналишида “яшил” йўлак орқали ҳаракатланиб келаётганда божхона органларининг эътиборини тортади.

Шундан сўнг божхона ходимлари фуқаро Э.Онинг қўл юки ва багажларини белгиланган тартибда, холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказганида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳамда божхона назоратидан яширилган 1 дона “учувчисиз учиш қурилмаси”(дрон) борлиги аниқланди ва вақтинча сақловга олинди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сонли қарорига асосан, учувчисиз учиш апаратларини Республика ҳудудига олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишга Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.