Ўзтрансгаз: Ёнилғи қуйиш шохобчалари ёпилмайди

Ўзтрансгаз: Ёнилғи қуйиш шохобчалари ёпилмайди

Ижтимоий тармоқларда республикамиздаги ёнилғи қуйиш шохобчалари ёпилиши ва автотранспорт воситаларига қуйиб олиш зарурлиги тўғрисида турли хабарлар тарқалмоқда.

“Ўзтрансгаз” АЖ республикамиздаги автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчаларига (АГҚКШ) шартнома шартларига асосан табиий газ етказиб беришни давом эттиради.

Республикамизда фаолият юритаётган АГҚКШлар тадбиркорларнинг мулки ҳисобланади ва уларнинг иш фаолияти тадбиркорлар томонидан белгиланган ички қоидаларга асосан тартибга солинади.

Аввал хабар қилганимиздек аҳолига ва тадбиркорларга қулайликларни ташкил этиш мақсадида 2020 йил 1 мартдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 22 февралдаги баённомасига асосан, АГТКШлар учун табиий газ етказиб беришда чекловлар олиб ташланди.