Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ёқиб юборилган аёл жасади топилди — қотиллар қўлга олинди
14.09.2021 09:15,  
2590

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизматига таяниб «Sirdaryo Xabarlari» хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 13:50да Мирзаобод тумани Деҳқонобод МФЙ ҳудудидаги дала майдони четидаги жинғил буталари орасидан аёл жинсига мансуб, ёқиб юборилган ҳолдаги жасад топилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув давомида, номаълум мурданинг шахсига аниқлик киритилиб, ушбу жиноятни содир қилган шахслар С.К. хамда унинг жиноий шериклари Л.К., С.М., В.Д. ва Ж.М.лар эканлиги аниқланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

«Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзаобод туман прокуратураси  томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддасс 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан