"Ёқтирган қизи"ни қўрқитиб ундан пул талаб қилган йигит ушланди

6 май куни соат 18:30 да  вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан 22 ёшли Навбаҳор туманида яшовчи С.Ў. нинг аризаси асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 27 ёшли Ф.Х. 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар С.Ў. билан яқин муносабатда бўлиб, С.Ў. фош этилишини хоҳламаган маълумотларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборишини маълум қилиб, ундан 3 000 000 сўм пулларни талаб қилиб, уларни олган вақтида ушланган.

Тадбир давомида Ф.Х. дан 3 000 000 сўм ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар қилди.

Ҳолат юзасидан Навбаҳор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.