Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ёш ўзбек ёзувчисининг китоби Amazon’да сотилмоқда
6.02.2020 16:08,  
626

Ёш ёзувчи Саъдулло Қуроновнинг “Галактикада бир кун” номли илмий-фантастик қиссаси инглиз тилида “The Diamond of the Galaxy” номи билан таржима қилиниб, дунёдаги энг йирик китоб сотувчи Amazon.com платформасида сотувга қўйилди.

Amazon.com орқали китобнинг электрон ва босма шакллари дунёнинг исталган нуқтасидан харид қилиш имкони туғилди. Босма китобнинг нархи 7.99$ этиб белгиланган (буюртмани почта орқали етказиб бериш харажатлари бунга кирмайди). Amazon Kindle учун чиқарилган электрон версияси эса – 2.99$.

2019 йили “Академнашр” нашриёти томонидан чоп этилган “Галактикада бир кун” номли илмий-фантастик қиссаси адабий жамоатчиликда илиқ кутиб олинган эди. Ўзбек болалар адабиётида насрий асарларга эҳтиёж жуда катта бўлиб, айниқса, илмий-фантастика жанрида асарлар ёзилмаган эди.

Асарда 12 ёшли Аҳмаднинг фазодаги гравитацион тўлқинларда ҳаракатланиб, ёруғлик тезлигидан ҳам юз баробар тезроқ учадиган ноёб кема лойиҳасини яратгани ҳикоя қилинади. Табиийки, ёш боланинг бу ғоясига ҳеч ким эътибор қилмайди. Аммо бу лойиҳадан ўзга сайёраликлар хабар топишади. Энди Аҳмад ўзи билмаган ҳолда галактикадаги йирик можарога аралашиб қолади. Ҳамма шу ноёб кема ва болани қўлга киритиш пайига тушиб қолади.

Асар ўткир сюжетли, жуда қизиқарли воқеаларни қамраб олади. Шу билан бирга ўқувчи коинот, турли осмон жисмлари ва ҳодисалари ҳақида илмий маълумотлар билан ҳам танишади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан