YouTube видеосервиси АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг каналини камида бир ҳафтага блоклаб қўйди, деб хабар беради CNN.
YouTube вакилининг маълум қилишича, яқинда президент каналида эълон қилинган видео «зўравонликни тарғиб қилган» ва ўчириб ташланган. Канал фаолиятини тўхтатиб қўйишга айнан қайси видео сабаб бўлганига YouTube аниқлик киритмаган, бироқ таъкидланишича, бир ҳафталик блокдан сўнг улар ўз қарорини қайта кўриб чиқади.
YouTube Трампнинг аккаунтини блокламай келаётган ягона энг йирик платформа эди. Ҳозирга қадар президентнинг Facebook, Instagram ва Twitter аккаунтлари блокланган. Ушбу ижтимоий тармоқлар раҳбариятининг сўзларига кўра, АҚШнинг амалдаги президенти постлари платформаларнинг зўравонлик ҳаракатларини қўзғатиш тўғрисидаги қоидаларини бузган.
Бундан ташқари, Snapchat ва Twitch ҳам Трампнинг аккаунтини блоклаб қўйган."-дея хабар тарқатмоқда Daryo.uz