Ёзёвон туманида “МAН Траилер” ва “Нехиа-2” автомашинаси иштирокида ЙТХ юз берди

Ёзёвон туманида “МAН Траилер” ва “Нехиа-2” автомашинаси иштирокида ЙТХ юз берди

21 феврал куни соат 06:40 ларда фуқаро С.A. Янгибўстон маҳалласи ҳудудида “МAН  Траилер” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ухлаб қолади. Натижада рул бошқарувини йўқотиб, автомашинани чап томонга буриб юбориши туфайли ўзи билан бир йўналишда орқа томонида ҳаракатланиб келаётган, У.И. бошқарувидаги “Нехиа-2” русумли, автомашинасининг йўлига кўндаланг туриб, тўқнашиб кетган. Оқибатда “Нехиа-2” автомашинасидаги йўловчилар Қ.М. ва вояга етмаган К.A. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Бундан ташқари  “Нехиа-2” автомашинаси йўловчиси Т.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ИИВ ҳайдовчиларни огоҳликка чақиради:

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Ҳурматли ҳайдовчилар! Ўзингизда чарчоқ аломатларини сезсангиз, дарҳол автомобилни тўхтатинг ва дам олинг. Aкс ҳолда ўзингиз ва бошқалар ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.