ЙПХ масканида тўхтатилган "Captiva" автомобили ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

ЙПХ масканида тўхтатилган

2021 йил 4 декабрь куни соат 11:30 ларда Бектемир тумани ҳудудида жойлашган "Шарқ" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Пўлатов ва М.Шамшиевлар томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган "Captiva" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Ф.Қ.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текшириб кўрилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда гумонланиб, 2021 йил 18 ноябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Ф.Қ. туман ИИО ФМБга топширилган.