ЙПХ масканидан ўтаётган юк автомобили тўхтатилиб текширилганда...

ЙПХ масканидан ўтаётган юк автомобили тўхтатилиб текширилганда...

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 3 март куни Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган "Умакай" мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари Ж.Муҳаммадиев ва М.Нормуродовлар томонидан "Фарғона-Сурхондарё" йўналишида ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, А.А. бошқарувидаги "DAF" русумли юк автомобили тўхтатилиб юкхонаси текширилганда, тегишли ҳужжатларсиз, умумий қиймати 105.600.000 (бир юз беш миллион олти юз минг) сўмлик, оғирлиги 24.000 (йигирма тўрт минг) килограммга тенг бўлган, полиэтилен қопларда аммофос минерал ўғити олиб кетилаётганлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, аниқланган маҳсулот ва олиб кетаётган ҳайдовчи чора кўришлик учун туман ИИБга топширилган.