ЙПХ ходимига пора берган шахс ушланди

ЙПХ ходимига пора берган шахс ушланди

Жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармасининг Тошкент вилояти бўйича бўлимига Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ гуруҳ командири Д.Ибодуллаев билдирги билан мурожаат қилган. Бу ҳақида ИИВ ЙҲХББ Ахборот хихмати хабар бермоқда.

Мрожаатида у 15 март куни, ЙПХ инспектори, сафдор А.Рузметов, ҳайдовчи Б.Ш бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасини текшириш учун тўхтатганлигини, ҳайдовчи спиртли ичимликдан маст ҳолда эканлиги аниқланганлигини ва унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдонига қўйилганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчи Б.Ш. унинг ёнига келиб, содир этган қоидабузарлигини енгилроқ қоидабузарлик турига алмаштириб, автомобилини жарима майдончасидан чиқариб беришини, бунинг эвазига 5.000.000 (беш миллион) сўм миқдоридаги пулни пора сифатида таклиф қилаётганлигини, ушбу фуқарога пора бериш жиноят эканлигини тушунтиришига қарамай, унга тўхтовсиз пора таклиф қилаётганлигини билдириб, ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда чора кўришни сўраган.

ЙПХ ходимининг билдиргиси асосида, ИИВ ЎХБ Тошкент вилояти бўйича бўлими ва Чирчиқ шаҳар прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилиб, жарима майдонининг қоровулхонасида гумон қилинган шахс ЙПХ ходимига 5.000.000 (беш миллион) сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.