Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юк машинасида 4 нафар фуқарони Тошкентга олиб кирмоқчи бўлган ҳайдовчи ушланди
8.04.2020 14:55,  
1058

АОКА штабида Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Ғиёсовнинг айтишича, 4 апрель куни Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшовчи 1973 й.т. фуқаро, ўзининг юк машинасида қишлоқ-хўжалик маҳсулоти билан бирга 4 нафар фуқарони белгиланган чекловларга зид равишда Тошкент шаҳрига олиб кирмоқчи бўлгани аниқланган. Ҳар биридан 50 000 сўмдан олган.
 
Шунга ўхшаган карантин қоидаларини бузиш ҳаракатлари Тошкент шаҳрига кириш постларининг ўзида 20 дан кўп ҳолатда аниқланган. Ундан ташқари, Термиз, Наманган, Самарқанд, Бухоро шаҳарларига ҳам кириб-чиқишда бундай ҳолатлар бир неча маротабалаб аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрига кириб келмоқчи бўлган, бошқа вилоятларда тергов ва суддан яширинган 3 та ҚИДИРУВДАГИ ШАХС ушланган ҳамда 4 та ҳолатда Тошкент шаҳрида сотишга мўлжалланган НАРКОТИК ВА ПСИХОТРОП моддаларни олиб кириш ҳолатлари аниқланган.
 
Мазкур ҳуқуқбузарликларнинг барчаси юк ташиш машиналаридан фойдаланиб содир этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан