Юлдуз Усмонова судда ютқазди. У 185 миллион жарима тўлайди (Видео)

Юлдуз Усмонова судда ютқазди. У 185 миллион жарима тўлайди (Видео)

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Йулчи Рўзиевнинг “Хаста бўлма” шеърини қўшиқ қилиб ижро этган — дея ёзмоқда 'Human.uz'нашри.

Маълум бўлишича, муаллиф бу шеърни 2016 йилда рафиқасига атаб ёзган. Шоирнинг сўзларига кўра, хонанда қалам ҳақи эвазига унга шеърий тўпламини чоп этилишига кўмаклашишни ваъда қилган. Аммо шу пайтгача шоирга берилган ваъда бажарилмаган

Бугун, 29 октябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро судида шоир Йўлчи Рўзиев ҳамда хонанда Юлдуз Усмонованинг очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.

Суднинг якуний қарорига кўра, даъво аризаси қисман қаноатлантирилди. Судда даъвогар ҳисобига унинг маънавий зарари учун 50 миллион сўм ҳамда БҲМнинг 500 баравари миқдоридаги маблағ Юлдуз Усмонова томонидан ундириш ҳақида қарор қабул қилинди.