Юнусободда 10 ёшли бола пиротехника ўйнаб кўзини куйдириб олди

Юнусободда 10 ёшли бола пиротехника ўйнаб кўзини куйдириб олди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 10 ёшли бола пиротехника портлашидан жароҳатланди.

Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, 3 декабрь куни кечқурун 10 ёшли Ф.Х. дўстлари билан кўчада пиротехника воситаларини эрмак қилган. Оқибатда боланинг кўзи кимёвий куйиш жароҳатини олган.